Live
1
Ўзбек

Қиличбозлик. Гулистан Пердибаева Осиё чемпионатида бронза медалини қўлга киритди

Бошқа спортлар
21 июн, 13:50
Ўзбекистон жамоаси дастлабки медалига сазовор бўлди.
Иззатиллаев Аъзамжон
Аъзамжон Иззатиллаев Редактор
Қиличбозлик. Гулистан Пердибаева Осиё чемпионатида бронза медалини қўлга киритди
Foto: Olympic uz

Ҳиндистоннинг Ню-Дели шаҳрида қиличбозлик бўйича Осиё чемпионати ўтказилмоқда.

20 июн куни Ўзбекистон жамоаси дастлабки медалига сазовор бўлди. МОҚ матбуот хизмати ёзишича, медални аёллар ўртасидаги сабля дастурида иштирок этган Гулистан Пердибаева келтирди.

Мусобақа давомида Ҳиндистон, Хитой, Япония каби мамлакат вакилларини мағлуб этиб яримфиналгача борган Ўзбекистон вакили бронза медали билан тақдирланди.

Бугунги янгиликлар