Live
1
Ўзбек

ЖЧ-2026да автоголлар сони 8 тага етди

Футбол
21 июн, 14:00
Ўтган мундиалда атиги 3 та автогол урилган эди.
Икром Рузимуродов
Икром Рузимуродов Редактор
ЖЧ-2026да автоголлар сони 8 тага етди
Foto: Getty Images
21.06.2026 FT Жаҳон чемпионати Испания Испания 4 : 0 Саудия Арабистони Саудия Арабистони

Испания ва Саудия Арабистони (4:0) ўртасидаги учрашувда саудиялик ҳимоячи Ҳасан Томбакти ўз дарвозасини ишғол қилиб қўйди. Шу тариқа ЖЧ-2026да урилган автоголлар сони 8 тага етди.

Бу натижа жаҳон чемпионатлари тарихидаги энг юқори кўрсаткичлардан бири ҳисобланади. Ҳозирча рекорд Россияда ўтган ЖЧ-2018га тегишли бўлиб, ўша турнирда футболчилар 12 марта ўз дарвозасига гол уришган.

Қизиғи, Қатар-2022 мундиалида эса атиги 3 та автогол қайд этилганди.

📊 ЖЧларда автоголлар:

ЖЧ-2018 — 12 та
ЖЧ-2026 — 8 та (37 та ўйиндан сўнг)
ЖЧ-2022 — 3 та

Агар турнир шу темпда давом этса, ЖЧ-2026 Россия мундиалининг рекордини янгилаши мумкин.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Испания Испания
  • Саудия Арабистони Саудия Арабистони
  • Жаҳон чемпионати Жаҳон чемпионати
Бугунги янгиликлар