Live
1
Ўзбек

Испания 4 та баҳсдан иборат ғалабасиз сериясига якун ясади

Футбол
21 июн, 14:16
Луис де ла Фуенте шогирдлари Саудия Арабистонини йирик ҳисобда мағлуб этди.
Икром Рузимуродов
Икром Рузимуродов Редактор
Испания 4 та баҳсдан иборат ғалабасиз сериясига якун ясади
Foto: Getty Images
21.06.2026 FT Жаҳон чемпионати Испания Испания 4 : 0 Саудия Арабистони Саудия Арабистони

Испания миллий жамоаси жаҳон чемпионатларидаги 4 баҳсдан иборат ғалабасиз сериясини якунлади.

ЖЧ–2026 гуруҳ босқичи 2-турида Луис де ла Фуенте шогирдлари Саудия Арабистонини 4:0 ҳисобида таслим этди. Шу тариқа испанлар мундиалдаги сўнгги 5 баҳсда илк ғалабасини қўлга киритди.

Эслатиб ўтамиз, Испания ушбу турнирнинг 1-турида Кабо-Верде билан голсиз дуранг ўйнаганди. Бундан аввал эса ЖЧ–2022 доирасида Германия билан 1:1 ҳисобини қайд этган, Японияга 1:2 ҳисобида имкониятни бой берган ва нимчоракфиналда Марокашга пеналтилар сериясида мағлуб бўлганди (асосий вақт — 0:0, пеналтилар — 0:3).

Маълумот учун, Испания миллий жамоаси гуруҳ босқичидаги навбатдаги баҳсини 27 июн куни Уругвайга қарши ўтказади.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Испания Испания
  • Саудия Арабистони Саудия Арабистони
  • Жаҳон чемпионати Жаҳон чемпионати
Бугунги янгиликлар