Live
1
Ўзбек

«Манчестер Юнайтед» Шешкони сотмайди

Футбол
21 июн, 13:45
Словениялик ҳужумчи клубнинг узоқ муддатли лойиҳасида муҳим ўрин тутади.
Икром Рузимуродов
Икром Рузимуродов Редактор
«Манчестер Юнайтед» Шешкони сотмайди
Foto: Getty Images

«Манчестер Юнайтед» раҳбарияти ёзги трансфер ойнасида ҳужумчи Бенямин Шешкони сотмасликка қарор қилди.

ТEАМtalk хабарига кўра, манкунианликлар 23 ёшли футболчи бўйича келиши мумкин бўлган таклифларни кўриб чиқишни ҳам режалаштирмаяпти.

Шешкога Испаниянинг «Барселона» ва Мадриднинг «Атлетико» клублари қизиқиш билдирган. Бироқ «қизил иблислар» футболчини жамоанинг келажакдаги асосий етакчиларидан бири сифатида кўрмоқда.

Манба маълумотига кўра, бош мураббий Майкл Кэррик словениялик форвардга катта ишонч билдирмоқда ва уни «Олд Траффорд»даги узоқ муддатли лойиҳа марказидаги футболчилардан бири деб ҳисоблайди.

Шу сабабли клуб Шешко трансфери бўйича музокаралар олиб бормайди ва футболчини сотиш вариантини бутунлай рад этган.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Манчестер Юнайтед Манчестер Юнайтед
Бугунги янгиликлар