«Манчестер Юнайтед» ҳужумчи Бенжамин Шешко учун сезиларли рақобатчига айланадиган ва унинг ўрнини тўлиқ боса оладиган янги ҳужумчи излаш устида фаол ишламоқда. Бу ҳақда Caught Offisde хабар бермоқда.
Манкунианликларнинг бу борадаги асосий мақсади «Галатасарой» аъзоси Виктор Осимхен ҳисобланади. Бироқ клубда масаланинг молиявий томони туфайли ҳам бу трансферни амалга ошириш осон бўлмаслигини тушунишади.
Муқобил вариантлар — Жан-Филипп Матета («Кристал Пэлас»), Душан Влаҳович («Ювентус»), Эли Крупи («Борнмут») ва «Барселона»ни тарк этган Роберт Левандовски.
Таъкидланишича, келишув устидаги ишлар Маркус Рэшфордни сотишга ҳам боғлиқ бўлади. Агар у жамоада қолса, таркибга янги ижрочини қўшиб олиш анча қийинлашади.
Осимҳеннинг трансфер қиймати 75 миллион еврога баҳоланмоқда. Футболчи ўтган клуб мавсумида 33 та ўйинда 22 та гол урди ва саккизта голли узатмани амалга оширди.