UFC собиқ чемпиони Ҳабиб Нурмагомедов 2026 йилги Жаҳон чемпионати фаворитлари ҳақидаги саволга жавоб берди.
«Биринчи ўринга немисларни қўярдим. Уларга мухлислик қилмасам ҳам, ўйлашимча, Германия биринчи ўринда бўлади. Иккинчи ўринга нидерландияликларни, учинчи поғонага эса испанларни қўярдим.
Энг яхши тўпурар? Келинг, беш нафар футболчини айтаман: Килиан Мбаппе, Лаутаро Мартинес, Винисиус Жуниор, Жоау Феликс ва Ҳарри Кейнни танлаш мумкин», — деб тахмин қилди Нурмагомедов.
Эслатиб ўтамиз, 2026 йилги мундиал финали 19 июл куни Ню-Жерсида бўлиб ўтади.
Ҳабиб ЖЧ-2026 фаворитини айтди
Футбол
19 июн, 15:10
UFC собиқ чемпиони турнир тўпурари ким бўлиши мумкинлигини ҳам тахмин қилди.
Foto: Getty Images