Германия миллий жамоаси дарвозабони Мануэл Нойер 2026 йилги жаҳон чемпионати якунидан сўнг халқаро фаолиятини якунлашини тасдиқлади. Бу ҳақда инсайдер Фабрицио Романохабар берди.
«Бу менинг Германия сафидаги сўнгги турнирим бўлади. Мен икки йилдан кейинги Еврода ўйнашни режалаштирмаяпман. Лекин ҳар бир ўйинни сабрсизлик билан кутишни ва хайрлашув ёки эҳтимолий сўнгги ўйин ҳақида ўйламасликни хоҳлайман», — деди Нойер.
Маълумот учун, Германия миллий жамоаси 2-турда Кот-д’Ивуар (20 июн) билан, 3-турда эса Эквадорга (25 июн) қарши ўйнайди. Улар ҳозирда ўз гуруҳларида пешқадамлик қилмоқда.