Жаҳон чемпионати 2-турида Швейцария миллий жамоаси Босния билан куч синашди.
Унда Мурат Якин жамоаси 4:1 ҳисобида ғалаба қозонди. Манзамби дублга эришди. Варгас ва Жака ҳам биттадан гол урди. Босниянинг ягона голига Маҳмич муаллфлик қилди.
Боснияликлар сафида Ториқ Муҳаремович 80-дақиқада майдондан четлатилди.
Шу тариқа, Швейцария икки ўйиндан сўнг очколари сонини 4 тага етказиб олди. Босния ҳисобида эса бир очко бор.
ЖЧ-2026. 2-тур
Швейцария – Босния 4:1
Голлар: Манзамби 74, 90, Варгас 84, Жака 90+7 - Маҳмич, 90+3.
Швейцария: Кобел, Видмер, Элведи, Аканжи, Родригес, Ридер (Варгас, 71), Эбишер (Соу, 71), Жака, Фройлер, Ндой, Эмболо.
Босния: Васил, Дедич, Катич, Муҳаремович, Колашинац, Таҳирович, Мемич, Алайбегович (Маҳмич, 90+1), Шунич, Демирович (Лукич, 86), Жеко (Бажратеравич, 64).
Четлатиш: Муҳаремович 80.