Live
1
Ўзбек

ЖЧ-2026. Чехия ЖАР билан ўйинда ғалабани сақлаб қола олмади

Футбол
18 июн, 13:58
А гуруҳида 2-турнинг илк баҳси якунига етди.
Иззатбек Абдуваҳобов
Иззатбек Абдуваҳобов Редактор
ЖЧ-2026. Чехия ЖАР билан ўйинда ғалабани сақлаб қола олмади
Фото: Getty Images
18.06.2026 FT Жаҳон чемпионати Чехия Чехия 1 : 1 ЖАР ЖАР

Жаҳон чемпионати 2-турининг илк баҳсида Чехия миллий жамоаси ЖАР билан беллашди.

Унда 1:1 ҳисоби қайд этилди. Дастлаб европаликлар 6-дақиқада Садилекнинг голидан сўнг ҳисобни очди. 83-дақиқада Мокоэна эса пеналтидан мувозанатни тиклади.

Шу тариқа, Чехия ва ЖАР иккинчи турдан сўнг бир очкодан эга. Гуруҳнинг иккинчи баҳсида Мексика ва Жанубий Корея ўзаро беллашади.

ЖЧ-2026. 2-тур
Чехия – ЖАР 1:1
Голлар:
Садилек 6 – Мокоэна 83 пеналти
Чехия: Коварж, Соуфал, Гранач, Крейчи, Голеш, Дарида, Черв (Зима, 78), Садилек (Соучек, 67), Сойка, Гложек (Провод, 67), Шик.
ЖАР: Уилямс, Модиба, Мбокази, Мудау, Окон, Мокоэна, Мбата, Адамс, Апполлис, Масеко, Рейнерс (Макгопа, 66).

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Чехия Чехия
  • ЖАР ЖАР
  • Жаҳон чемпионати Жаҳон чемпионати
Бугунги янгиликлар