Бекободнинг «Металлург» клуби бош директори Улуғбек Мирзаев истефога чиқди. Бу ҳақда Tribuna.uz мухбири маълум қилди.
Маълум бўлишича, жамоанинг ортда қолган натижалари фонида раҳбарият ўзгаришларни амалга оширишга қарор қилган.
Эндиликда жамоага ким бош директор тайинланиши ҳозирча маълум эмас. Бу борада тез орада клуб батафсил маълумот бериши кутилмоқда.
«Металлург» Пролига турнир жадвалида 10 та турдан сўнг 18 очко билан 3-поғонада бормоқда. Ҳозирда бекободликларни Илҳом Мўминжонов бошқармоқда.