Live
1
Ўзбек

Ўзбекистон Колумбияга қарши муносиб ўйин кўрсатди — статистика

Футбол
18 июн, 10:00
Фабио Каннаваро шогирдлари иккинчи бўлимда рақибга жиддий қаршилик кўрсатди.
Икром Рузимуродов
Икром Рузимуродов Редактор
Ўзбекистон Колумбияга қарши муносиб ўйин кўрсатди — статистика
Foto: O'FA
17.06.2026 FT Жаҳон чемпионати Ўзбекистон Ўзбекистон 1 : 3 Колумбия Колумбия

ЖЧ-2026 гуруҳ босқичининг 1-турида Ўзбекистон миллий жамоаси Колумбияга 1:3 ҳисобида мағлуб бўлган бўлса-да, учрашув статистикаси вакилларимизнинг муносиб ўйин кўрсатганини тасдиқлади.

Фабио Каннаваро бошқарувидаги жамоа баҳс давомида 9 марта зарба йўллади. Қизиғи, улардан 8 таси иккинчи бўлимга тўғри келди. Бу эса танаффусдан кейин ўзбекистонлик футболчиларнинг анча фаол ҳаракат қилганини кўрсатади.

Колумбия миллий жамоаси эса жами 15 та зарба берди. Дарвоза соҳасига йўлланган зарбалар бўйича ҳисоб 4:3 жанубий америкаликлар фойдасига бўлди.

Тўпга эгалик қилиш борасида ҳам Колумбия устунлик қилди — 61 фоизга қарши 39 фоиз. Биринчи бўлимда эса бу кўрсаткич янада катта фарқни ташкил этди: 72 фоизга қарши 28 фоиз.

Кутилаётган голлар (хG) статистикаси ҳам ўйин нисбатан тенг кечганини кўрсатмоқда. Колумбия 1,61 хG қайд этган бўлса, Ўзбекистоннинг кўрсаткичи 1,16 хGни ташкил этди.

Учрашувнинг 61-дақиқасида Аббосбек Файзуллаев гол уриб, Ўзбекистон миллий жамоаси тарихидаги жаҳон чемпионатларидаги илк гол муаллифига айланди.

Гарчи баҳс 1:3 ҳисобидаги мағлубият билан якунланган бўлса-да, иккинчи бўлимдаги ўйин ва статистик кўрсаткичлар Ўзбекистон миллий жамоаси мундиалдаги рақобатбардош жамоалардан бири бўла олишини намойиш этди.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Ўзбекистон Ўзбекистон
  • Колумбия Колумбия
  • Жаҳон чемпионати Жаҳон чемпионати
Бугунги янгиликлар