Туркиянинг «Фенербаҳче» клуби Исмоил Картални жамоа бош мураббийи этиб тайинлади. Бу ҳақда Fanatik нашри хабар берди.
65 ёшли мутахассис билан бир йиллик шартнома имзоланди. Картал учун бу Истанбул клуби бошқарувидаги тўртинчи фаолият даври бўлади.
Доменико Тедесконинг кетишидан сўнг «Фенербаҳче» раҳбарияти узоқ вақт янги мураббий қидирди. Якунда клуб мухлисларига яхши таниш бўлган Картал вариантида тўхталди.
Мутахассисга собиқ ҳужумчи Дирк Кюйт ёрдам беради. Нидерландиялик футболчи мураббийлар штабида биринчи ассистент лавозимини эгаллайди.
«Фенербаҳче»га қайтиш мен учун катта шараф. Мухлисларимизнинг ишончини оқлаш учун бор кучимни бераман. Бизнинг мухлислар олдидаги қарзимиз — чемпионликни қўлга киритиш», — деди Картал тайинловдан сўнг.
Мураббий аввалги фаолияти ҳақида ҳам эслатиб ўтди. Унинг қўл остида «Фенербаҳче» Туркия чемпионатида рекорд даражадаги 99 очко тўплаб, 99 та гол урган эди.
Ўтган мавсумда Истанбул клуби Суперлигада иккинчи ўринни эгаллади ва чемпион «Галатасарой»дан 4 очко ортда қолди.