Бразилия миллий жамоаси ҳужумчиси Неймар ЖЧ-2026 гуруҳ босқичининг 2-турида Ҳаитига қарши учрашувда иштирок этмайди.
Бу ҳақда журналист Раиса Симплисио Бразилия футбол конфедерацияси (CBF) маълумотларига таяниб хабар берди.
Манбага кўра, Неймар жамоа билан Филадельфияга йўл олмайди. Футболчи тикланиш жараёнининг якуний босқичини самарали ўтказиш мақсадида Ню-Жерсида қолади.
33 ёшли ҳужумчи болдир мушагидаги жароҳатдан тикланмоқда. Шу сабабли у Бразилиянинг мундиалдаги илк учрашуви — Марокашга қарши баҳсни ҳам ўтказиб юборган эди. Ўша ўйин 1:1 ҳисобидаги дуранг билан якунланган.
Бразилия миллий жамоаси гуруҳ босқичининг сўнгги турида 25 июн куни Шотландияга қарши майдонга тушади.
Неймарнинг ушбу учрашувга қадар сафга қайтиши ёки қайтмаслиги ҳозирча номаълум.