Live
2
Ўзбек

«Сўғдиёна» Болиевич, Миркович ва Мулич билан хайрлашди

Футбол
18 июн, 12:16
Томонлар ўзаро келишув асосида шартномани бекор қилган.
Иззатбек Абдуваҳобов
Иззатбек Абдуваҳобов Редактор
«Сўғдиёна» Болиевич, Миркович ва Мулич билан хайрлашди
Фото: Сўғдиёна ПФК

«Сўғдиёна» клуби бир қатор легионер футболчилари – Александар Болиевич, Никола Миркович ҳамда Фейсал Мулич билан хайрлашганини эълон қилди.

Маълум қилинишича, жамоа футболчилар билан меҳнат шартномаларини ўзаро келишув асосида бекор қилган.

Бу футболчилар мавсум бошида жиззахликлар сафига келиб қўшилганди. Никола Миркович жамоа сафида 6 та учрашувда майдонга тушиб, 540 дақиқа ҳаракат қилди.

Александар Болиевич 10 та учрашувда иштирок этиб, 1 та гол муаллифига айланди ҳамда майдонда жами 554 дақиқа ҳаракат қилди. Шунингдек, Ўзбекистон Кубоги доирасидаги 1 учрашувда 1 та гол уришга муваффақ бўлди.

Форвард Фейсал Мулич эса жамоа сафида 11 та учрашувда майдонга тушиб, 4 та гол киритди ва 832 дақиқа ҳаракат қилди. Ўзбекистон Кубогидаги 2 учрашувда эса 2 та гол муаллифига айланди.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Сўғдиёна Сўғдиёна
Бугунги янгиликлар