«Кристал Пэлас» раҳбарияти яримҳимоячи Адам Уортонни жамоада сақлаб қолишни афзал кўрмоқда. Бу ҳақда журналист Мэтт Вуснам бўлишди.
Манба хабарига кўра, «бургутлар» англиялик 22 ёшли хавбекни фақатгина жуда катта сумма эвазига сотишга рози бўлишади.
Қайд этилишича, «Манчестер Сити» Эллиот Андерсонга муқобил вариант сифатида Адамни кузатмоқда. Шунингдек, «Челси» ҳам унга даъвогар сифатида қаралмоқда.
Футболчининг ўзи ҳам келажаги борасида бир қарорга келмаган. Аммо таклифларни кўриб чиқишга қарши эмаслиги айтилмоқда.
Ўтган мавсумда Уортон барча турнирларда 53 та ўйинда майдонга тушиб, битта гол урди ва еттита голли узатмага муаллифлик қилди.