«Интер» яримҳмоячиси Давиде Фраттези жамоасини ўзгартириши мумкин. Бу ҳақда derbyderbyderby нашри хабар берди.
Манбага кўра, италиялик 25 ёшли футболчи «нерадзурри»ни тарк этишга қарор қилган. Ҳозирда у ўзи учун яхши бўлган таклифларни кўриб чиқмоқда.
«Кристал Пэлас» эса Фраттези учун асосий даъвогарга айланган.«Бургутлар» унинг трансфери учун 25 миллион евро сарфлашга тайёр.
Аввалроқ Фраттези «Ноттингҳэм Форест»га ўтиши мумкинлиги ҳақида хабарлар тарқалганжи.
Шу билан бирга, миланликлар Фраттезини юқорироқ — 30 миллионга баҳоламоқда. «Кристал Пэлас» Европа лигасида иштирок этиши сабаб таркибни кучайтиришга киришган.