Франция миллий жамоаси вингери Майкл Олисе Сенегалга қарши (3:1) кечган ЖЧ-2026 гуруҳ босқичи баҳсининг энг яхши ўйинчиси деб топилди.
Ню-Жерсидаги «Метлайф» стадионида бўлиб ўтган учрашув Диде Дешам жамоаси 3:1 ҳисобида ғалаба қозонди. Килиан Мбаппе дублга эришди. Барколя ҳам битта голни ўз ҳисобига ёзиб қўйди.
Эътиборлиси шундаки, 24 ёшли Олисе иккинчи бўлимда Франция ҳужумларининг асосий ташкилотчисига айланди, икки ассистни қайд этди.
Goal.com талқинига кўра, Майкл Сенегалга қарши баҳсдаги ҳаракатлари 8 баллга баҳоланди