Сенегал миллий жамоаси дарвозабони Эдуар Менди жаҳон чемпионати 1-туридан ўрин олган Францияга қарши ўйиндаги мағлубият (1:3) ҳақида фикр билдирди.
«Ўйинга тузиб қўйган режамизни амалга ошира олмадик. Иккинчи бўлимда ўз даражамизда ҳаракат қилиб, ҳужумда самаралироқ бўлишимиз кераклигини билардик. Бу бизда фақат вақти-вақти билан ўхшади. Аслида бундай жамоаларга қарши ўта диққатли бўлиш ва ҳеч нарсани тасодифга қолдирмаслик керак. Чунки биз ҳақиқий истеъдодларга қарши ўйнадик.
Биринчи ўйин ортда қолди, ундан хулоса чиқаришимиз ва эътиборни Норвегияга қаратишимиз керак», — дея Мендининг сўзларидан иқтибос келтиради FIFA расмий сайти.