«Интер» ҳимоячиси Маттео Дармиан жамоани тарк этади. Бу ҳақда журналист Жанлука ди Марционинг хабар берди.
Манбага кўра, 36 ёшли футболчининг клуб билан шартномаси 30 июн куни якунига етади шундан сўнг у жамоани расман тарк этади.
Ҳозирда Дармиан хизматига А Сериянинг бир нечта жамоалари қизиқмоқда. Даъвогарлар қаторида «Монца», «Венеция», «Удинезе» ва «Сассуоло» жамоалари бор.
Футболчининг ўзи келажаги борасида ҳали якуний қарорга келгани йўқ. Дармиан фаолиятини давом эттириш вариантини ҳам, профессионал фаолиятини якунлаш вариантини ҳам кўриб чиқмоқда.
Маълумот учун, Маттео 2020 йилдан буён «Интер»да ўйнаб келаётганди. Бу вақт давомида у А Серия, Италия кубогида зафар қучди.