«Сўғдиёна» клуби Суперлиганинг энг кучли легионерларидан бири Люпчо Дориев билан янги шартнома имзолади.
Унга кўра, шимолий македониялик ҳужумчи 2030 йилнинг 31 декабрига қадар жиззахликлар сафида тўп тепади.
Футболчи 2023 йилнинг ёзида жамоа сафига келиб қўшилган. Бу вақт давомида Суперлигада 74 та учрашувда майдонга тушиб, 38 та гол урди ҳамда 21 та голга ассист муаллифи бўлди.
«Голлар, ғалабалар ва ёрқин лаҳзалар ҳали олдинда. Жамоамизнинг легионерига келгуси фаолиятида улкан муваффақиятлар, мустаҳкам соғлик ва ёрқин ғалабалар тилаймиз», - дейилади клуб хабарида.