«Реал» яримҳимоячиси Дани Себаллос жамоани тарк этади. Бу ҳақда инсайдер Фабрицио Романо хабар берди.
Манбага кўра, испаниялик 29 ёшли футболчи Мадрид клубининг янги устози Жозе Моуринионинг режаларига кирмайди.
Себаллос фаолиятида янги саҳифа очишга тайёр. Унга «Бетис» жиддий қизиқмоқда.
Футболчининг ўзи ҳам ушбу клубга қайтишга қарши эмас. Бироқ мадридликлар унинг трансферида 7-8 миллион евро ишлаб олмоқчи бўлгани ҳақида хабарлар тарқалган эди.
Маълумот учун, Дани «Реал» билан шартомаси 2027 йилнинг ёзига қадар амал қилади.