Португалия миллий жамоаси футболчиси Жоау Невеш Жаҳон чемпионати-2026 гуруҳ босқичи 1-туридан ўрин олган Конго ДРга қарши учрашувнинг энг яхши ўйинчиси деб топилди.
Невеш ушбу баҳсда ўз жамоасининг ягона голига муаллифлик қилди. У бош билан аниқ зарба бериб рақиб дарвозасини ишғол этди.
Шунингдек, Португалия миллий жамоаси таркибидаги энг фаол футболчилардан бири бўлди ва махсус совринга эга бўлди.
Эслатиб ўтамиз, Португалия миллий жамоаси навбатдаги турларда Ўзбекистон ва Колумбияга қарши майдонга тушишади.