Конго ДР миллий жамоаси Жаҳон чемпионатларидаги илк тўпини турнирдаги дебютидан 52 йил ўтиб киритди.
«Нюкасл» ҳужумчиси Йоан Висса ЖЧ-2026 1-туридан ўрин олган Португалияга (1:1) қарши баҳсда ҳисобни тенглаштирди. У биринчи таймга қўшиб берилган 5-дақиқада бош билан гол урди.
Конго ДР миллий жамоаси (1971–1997 йилларда Зоир номи билан қатнашган) 1974 йилги мундиалда Югославия, Бразилия ва Шотландия бир гуруҳдан ўрин олиб, ўйинбарнинг барчасида ютқазган. Жамоа гол уролмай, 0:14 тўплар нисбатини қайд этганди.
Жаҳон чемпионвтидаги дебютидан кейинги илк голигача энг узоқ кутган жамоа эса Боливия ҳисобланади. Улар илк бор 1930 йилги мундиалда қатнашган бўлса-да, биринчи тўпини фақат 1994 йилги турнирда киритган.
Висса — Конго ДРнинг Жаҳон чемпионатларидаги илк голи муаллифи
Футбол
17 июн, 14:00
Жамоа иккинчи бор мундиалда қатнашмоқда.
Foto: Getty Images
17.06.2026
FT
Жаҳон чемпионати
Португалия
1
:
1
Конго Демократик Республикаси