Оливие Панталони «Ницца»нинг янги бош мураббийи этиб тайинланди.
59 ёшли мутахассис билан икки мавсумга мўлжалланган шартнома имзоланди.
Франциялик мураббий сўнгги икки йил давомида «Лорян»ни бошқариб келган ва якунда Лига 1нинг энг яхши мураббийи совринига номзод сифатида кўрсатилганди.
Таъкидлаш керакки, Панталони 1980 йилларнинг иккинчи ярмида «Ницца» академиясида ўқиб, шуғулланган.
Клуб аввалроқ Клод Пюэл билан ҳамкорликни тўхтатганини эълон қилганди.
«Ницца»га янги бош мураббий тайинланди
Футбол
17 июн, 15:12
Жамоани «Лорян» собиқ устози бошқаради.
Foto: OGC Nice