Live
1
Ўзбек

«Реал» Олисе учун 220 миллион еврогача тўлашга тайёр

Футбол
18 июн, 10:47
Мадрид клуби франциялик юлдузни трансфер бозоридаги асосий мақсадга айлантирди.
Икром Рузимуродов
Икром Рузимуродов Редактор
«Реал» Олисе учун 220 миллион еврогача тўлашга тайёр
Foto: Getty Images

Мадриднинг «Реал» клуби «Бавария» вингери Майкл Олисени ўз сафига қўшиб олиш истагидан воз кечмаяпти. Бу ҳақда Маrcа нашри хабар берди.

Манбага кўра, «қироллик клуби» раҳбарияти 24 ёшли футболчининг трансфери жуда қимматга тушишини яхши тушунади. Шунга қарамай, мадридликлар ушбу трансфер учун рекорд даражадаги маблағ ажратишга тайёр.

Қайд этилишича, «Реал» Олисе учун 200 миллион евродан ортиқ маблағ сарфлаши мумкин. Бироқ клубнинг максимал чегараси 220 миллион евро этиб белгиланган.

Бу трансфер амалга ошса, футбол тарихидаги энг қиммат битимлардан бирига айланиши мумкин.

Майкл Олисе ўтган мавсум «Бавария» сафида ажойиб статистика қайд этди. Франциялик ҳужумкор футболчи барча мусобақаларда 52 та учрашувда майдонга тушиб, 22 та гол урди ва 31 та голли узатмани амалга оширди.

Олисенинг мюнхенликлар билан амалдаги шартномаси 2029 йилгача мўлжалланган. Тransfermarkt портали футболчининг бозор қийматини 150 миллион еврога баҳоламоқда.

Аввалроқ ҳам «Реал» президенти Флорентино Перес ва бош мураббий Жозе Моуринио Олисени янги лойиҳанинг энг муҳим футболчиларидан бири сифатида кўраётгани ҳақида хабарлар тарқалганди.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Реал Мадрид Реал Мадрид
  • Бавария Бавария
Бугунги янгиликлар