Бугун
6
Ўзбек

«Реал» Олисе учун 200 миллион еврогача сарфлашга тайёр

Футбол
18 июн, 07:00
Мадрид клуби франциялик вингерни янги лойиҳанинг асосий фигурасига айлантирмоқчи.
Икром Рузимуродов
Икром Рузимуродов Редактор
«Реал» Олисе учун 200 миллион еврогача сарфлашга тайёр
Foto: Getty Images

Мадриднинг «Реал» клуби «Бавария» яримҳимоячиси Майкл Олисени қўлга киритиш борасидаги ҳаракатларини давом эттирмоқда. Бу ҳақда журналист Хосе Феликс Диас хабар берди.

Манба маълумотига кўра, «Реал» президенти Флорентино Перес ва жамоанинг янги бош мураббийи Жозе Моуринё 24 ёшли футболчини янги лойиҳа учун энг муҳим трансферлардан бири деб ҳисобламоқда.

Қайд этилишича, мадридликлар бу ҳақдаги позициясини Олисенинг ўзига ҳам етказган.

«Қироллик клуби» футболчи учун камида 150 миллион евро таклиф қилишга тайёр. Зарурат туғилса, трансфер суммаси ҳатто 200 миллион евродан ҳам ошиши мумкин.

Бироқ «Бавария» ўз юлдузини сотишни режалаштирмаяпти. Мюнхен клуби Олисени жамоанинг тегиб бўлмас футболчиларидан бири деб ҳисоблайди ва унинг шартномасини 2031 йилгача узайтиришни истамоқда.

Майкл Олисе 2025/26 йилги мавсумда ажойиб статистика қайд этди. У барча мусобақаларда 52 та учрашувда майдонга тушиб, 22 та гол урди ва 31 та голли узатмани амалга оширди.

Агар трансфер амалга ошса, Олисе футбол тарихидаги энг қиммат трансферлардан бирига айланиши мумкин.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Реал Мадрид Реал Мадрид
  • Бавария Бавария
Бугунги янгиликлар