Бугун
6
Ўзбек

Чуамени Франция миллий жамоасининг ҳақиқий етакчисини айтди

Футбол
18 июн, 07:27
Франциялик яримҳимоячи Дембеле жамоанинг энг муҳим футболчиси эканини таъкидлади.
Икром Рузимуродов
Икром Рузимуродов Редактор
Чуамени Франция миллий жамоасининг ҳақиқий етакчисини айтди
Foto: Getty Images
22.06.2026, 17:00 Жаҳон чемпионати Франция Франция - : - Ироқ Ироқ

Франция миллий жамоаси яримҳимоячиси Орелен Чуамени жамоадоши Усмон Дембеле ҳақида илиқ фикрлар билдирди.

«Реал» футболчисининг фикрича, айнан Дембеле ҳозирги Франция миллий жамоасининг энг муҳим фигураси ҳисобланади.

«У жамоамизнинг асосий элементи. Майдонда Дембеле яримҳимоя билан ҳужум чизиғини боғлаб туради. У бизнинг етакчимиз», — деди Чуамени.

Яримҳимоячи Дембеле яқинда «Олтин тўп» соҳибига айланганини ҳам эслатиб ўтди.

«Миллий жамоада «Олтин тўп» соҳиби борлигидан жуда хурсандмиз», — дея қўшимча қилди у.

Шу тариқа, Чуамени Франция миллий жамоасининг асосий етакчиси сифатида кўпчилик кутганидек Килиан Мбаппени эмас, айнан Усмон Дембелени кўрсатди.

Эслатиб ўтамиз, Диде Дешам бошқарувидаги Франция ЖЧ-2026 гуруҳ босқичининг илк турида Сенегални 3:1 ҳисобида мағлуб этган эди.

Французлар навбатдаги учрашувини 23 июн куни Ироқ жамоасига қарши ўтказади.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Франция Франция
  • Ироқ Ироқ
  • Жаҳон чемпионати Жаҳон чемпионати
Бугунги янгиликлар