Бугун
6
Ўзбек

Губерниев: «Ўзбекистон ҳали жаҳон чемпионатида ўз сўзини айтади»

Футбол
18 июн, 07:40
Машҳур шарҳловчи миллий жамоамизнинг имкониятларига ишонмоқда.
Икром Рузимуродов
Икром Рузимуродов Редактор
Губерниев: «Ўзбекистон ҳали жаҳон чемпионатида ўз сўзини айтади»
Foto: Getty Images
17.06.2026 FT Жаҳон чемпионати Ўзбекистон Ўзбекистон 1 : 3 Колумбия Колумбия

Таниқли россиялик спорт шарҳловчиси Дмитрий Губерниев Ўзбекистон миллий жамоасининг ЖЧ-2026даги дебют учрашуви ҳақида фикр билдирди.

Фабио Каннаваро шогирдлари гуруҳ босқичининг 1-турида Колумбияга 1:3 ҳисобида мағлуб бўлганига қарамай, Губерниев жамоамизнинг келажагига оптимистик баҳо берди.

«Ўзбекистон ҳали футбол бўйича жаҳон чемпионатида ўз сўзини айтади! Порла, Тошкент — футбол Шарқининг юлдузи!» — деб ёзди шарҳловчи ижтимоий тармоқлардаги саҳифасида.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон миллий жамоасининг мундиаллар тарихидаги илк голига Аббосбек Файзуллаев муаллифлик қилди. Яримҳимоячи Колумбияга қарши баҳснинг 60-дақиқасида ҳисобни тенглаштирган эди.

Миллий жамоа ЖЧ-2026 гуруҳ босқичидаги навбатдаги учрашувини 23 июн куни Португалияга қарши ўтказади.

Мазкур баҳс Ўзбекистоннинг плей-офф йўлланмаси учун курашида муҳим аҳамият касб этади.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Ўзбекистон Ўзбекистон
  • Колумбия Колумбия
  • Жаҳон чемпионати Жаҳон чемпионати
Бугунги янгиликлар