Live
2
Ўзбек

«Ацтека» стадиони ходими ЖЧ-2026 аккредитациясини сотишга урингани учун қўлга олинди

Футбол
18 июн, 10:21
24 ёшли эркак аккредитацияни 130 еврога сотмоқчи бўлган.
Икром Рузимуродов
Икром Рузимуродов Редактор
«Ацтека» стадиони ходими ЖЧ-2026 аккредитациясини сотишга урингани учун қўлга олинди
Foto: O'FA

Мексиканинг Мехико шаҳридаги машҳур «Ацтека» стадиони ходимларидан бири ЖЧ-2026 ўйинлари учун берилган аккредитациясини ноқонуний равишда сотишга урингани сабабли ҳибсга олинди.

Бу ҳақда Аsto foot нашри Le Parisien маълумотларига таяниб хабар берди.

Манбага кўра, исми ошкор қилинмаган 24 ёшли стадион ходими ўз аккредитациясини 130 евро эвазига сотишга уринган.

Ҳуқуқ-тартибот органлари ушбу ҳолатни аниқлаб, эркакни қўлга олган. Ҳозирча унга нисбатан қандай жазо чораси қўлланилиши маълум қилинмаган.

Жаҳон чемпионати каби йирик мусобақаларда аккредитациялар қатъий назорат қилинади ва уларни учинчи шахсларга топшириш ёки сотиш қоидабузарлик ҳисобланади.

Эслатиб ўтамиз, ЖЧ-2026 АҚШ, Мексика ва Канада мезбонлигида ўтказилмоқда. Турнир 11 июн куни старт олган бўлиб, 19 июл куни якунига етади.

«Ацтека» стадиони мусобақанинг асосий ареналаридан бири ҳисобланади ва Ўзбекистоннинг Колумбияга қарши тарихий илк учрашувига ҳам мезбонлик қилган эди.

Бугунги янгиликлар