Live
1
Ўзбек

Кавани «Бока Хуниорс»ни тарк этди

Футбол
18 июн, 10:05
Уругвайлик афсона янги клуб қидирмоқда.
Икром Рузимуродов
Икром Рузимуродов Редактор
Кавани «Бока Хуниорс»ни тарк этди
Foto: Getty Images

Уругвай миллий жамоасининг собиқ ҳужумчиси Эдинсон Кавани Аргентинанинг «Бока Хуниорс» клуби билан хайрлашганини расман эълон қилди.

39 ёшли футболчи эндиликда фаолиятини давом эттириш учун янги жамоа изламоқда. Бу унинг профессионал фаолиятидаги сўнгги клуб бўлиши ҳам мумкин.

Кавани 2023 йилдан буён «Бока Хуниорс» сафида тўп суриб келаётганди. Бироқ жамоанинг янги бош мураббийи Рубен Арруабаррена тажрибали ҳужумчини асосий таркиб футболчиси сифатида кўрмаслигини маълум қилган.

Шундан сўнг уругвайлик форвард клубни тарк этиш қарорини қабул қилди.

«Матадор» лақаби билан машҳур бўлган Кавани фаолияти давомида Европанинг қатор топ-клубларида муваффақиятли ўйнаган. У «Наполи», «ПСЖ» ва «Манчестер Юнайтед» сафида ёрқин из қолдирган.

Кавани клуб миқёсида юзлаб голлар урган, кўплаб совринларни қўлга киритган ва ўз авлодининг энг яхши ҳужумчиларидан бири сифатида эътироф этилади.

Ҳозирча унинг кейинги манзили қаер бўлиши номаълум.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Бока Хуниорс Бока Хуниорс
Бугунги янгиликлар