«Ливерпул» клуби вингер Виктор Муноснинг «Осасуна»дан трансфер қилинганини эълон қилди.
Таъкидланишича, 22 ёшли футболчи инглиз клуби билан узоқ муддатли шартнома имзолаган.
Аввалроқ ОАВ мерсисайдликлар Муносни «Осасуна»дан 40 миллион еврога сотиб олиш бандини фаоллаштиргани ҳақида хабар берганди.
Эслатиб ўтамиз, Виктор «Барселона» ва «Реал» ёшлар жамоаларида ўйнаган. У 2025 йилнинг ёзидан буён Памплона клуби сафида ўйнаб келаётганди.
Шу давр мобайнида испаниялик футболчи барча турнирларда 36 та ўйинда иштирок этиб, ўз ҳисобига 7 та гол ва 5 та голли узатма ёздириб қўйди.
Transfermarkt порталида тақдим этилган маълумотларга кўра, вингернинг бозор нархи 30 миллион еврони ташкил этади.