Live
1
Ўзбек

«Ювентус» Жексонга қизиқмоқда

Футбол
18 июн, 17:19
Сенегаллик 24 ёшли форвард ўтган мавсумни «Бавария»да ижара асосида ўтказди.
Иззатбек Абдуваҳобов
Иззатбек Абдуваҳобов Редактор
«Ювентус» Жексонга қизиқмоқда
Фото: Getty Images

«Ювентус» клуби «Челси» ҳужумчиси Николас Жексон билан таркибни кучайтиришни мақсад қилган. Бу ҳақда журналист Жованни Албанезе хабар бермоқда.

Манбага кўра, «зебралар» бош мураббийи Лучано Спаллетти ўз таркибида иккита кучли форвард бўлишини истайди.

Аммо агар туринлик гранд битта ҳужумчи учун пул сарфлашга тайёр бўлса, иккинчи ўйинчи борасидаги келишув футболчиларнинг сотувига боғлиқ бўлади.

Сенегаллик 24 ёшли форвард ўтган мавсумни «Бавария»да ижара асосида ўтказди. Мюнхен клуби либосида 34 та ўйинда 11 та гол урди ва тўрт марта жамоадошларига ассистентлик қилди.

Ўз навбатида «Челси» Жексонни тахминан 70 миллион евро эвазига қўйиб юборишга тайёр.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Ювентус Ювентус
  • Челси Челси
Бугунги янгиликлар