Швейцария миллий жамоаси жаҳон чемпионатининг 2-турида Боснияни 4:1 ҳисобида ғалаба қозонди.
Беллашувдан сўнг швейцарияликлар яримҳимоячиси Йохан Манзамби баҳснинг энг яхши футболчиси деб топилди. Йохан ушбу учрашувда дублга эришди.
Маълумот ўрнида, Швейцария миллий жамоаси икки турдан сўнг 4 очко билан ўз гуруҳида етакчилик қилмоқда. Улар 3-турда Канада билан тўқнаш келади.