Бугун
8
Ўзбек

«Ювентус» ҳимоячиси «Барселона»ни кутишга тайёр

Футбол
17 июн, 05:34
Италиялик Андреа Камбязо ҳали ҳам Каталония клуби сафига кўчиб ўтишдан умидини узмаган.
Омонжон Тўхтамирзаев
Омонжон Тўхтамирзаев Редактор
«Ювентус» ҳимоячиси «Барселона»ни кутишга тайёр
Фoтo: Gettyimages

Бу ҳақда Mundo Deportivo нашри хабар бермоқда.

Каталония клуби ушбу трансферга жиддий киришмаганига қарамай, «Ювентус» ҳимоячиси Андреа Камбязо ҳали ҳам «Барселон» сафига кўчиб ўтишга умид қилмоқда.

Манбанинг ёзишча, ҳимоянинг ҳар икки қанотида ҳам ўйнай оладиган италиялик футболчи чап қанотни кучайтириш мумкин бўлган номзодлардан бири ҳисобланади. Бироқ аввалроқ «Барселона» «Ювентус» билан 2029 йилгача амалдаги шартномаси бор ва трансфер нархи 40 млн еврога баҳоланаётган 26 ёшли футболчини сотиб олишга ошиқмаётгани айтилганди.

Камбязо хизматларига Лондоннинг «Челси» ва Миланнинг «Интер» клублари қизиқиш билдирмоқда, аммо ўйинчининг ўзи «Камп Ноу»га боришни истайди.

Ўз навбатида, «Барселона» ҳозирда марказий ҳужумчи масаласи билан банд ва шу трансфердан кейингина бошқа чизиқларга эътибор қаратиши таъкидланмоқда.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Ювентус Ювентус
  • Барселона Барселона
Бугунги янгиликлар