Ҳужумчи Ҳарри Кейн Англия миллий жамоасининг жаҳон чемпионати-2026даги имкониятлари ҳақида фикр билдирди.
«Бу чемпионликни қўлга киритишимиз учун энг яхши имкониятлардан биридир. Жамоа ажойиб мувозанатга эга: финалларда иштирок этган, клублар даражасида ҳам ҳал қилувчи баҳсларда иштирок этган тажрибали футболчилар билан бирга бир неча нафар иқтидорли ёш футболчилар бор. Мен учун асосийси — фикрлар эркинлигини сақлаш. Ҳар қандай мусобақада, агар сиз дадил ўйнасангиз, рақибга босим ўтказиб, ғалабага интилиб, майдонда бор кучингизни ишга солиш», - деди Кейн Генри Винтерга берган интервюсида.
Англия миллий жамоаси мундиалдаги илк баҳсини бугун тунда Даллас штатида Хорватияга қарши ўтказади.