Бугун
14
Ўзбек

Кристенсен «Барселона» билан шартнома имзолайди – Романо

Футбол
19 июн, 15:38
Томонлар 2028 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган янги меҳнат шартномасини имзолашади.
Иззатбек Абдуваҳобов
Иззатбек Абдуваҳобов Редактор
Кристенсен «Барселона» билан шартнома имзолайди – Романо
Фото: Getty Images

«Барселона» ҳимоячиси Андреас Кристенсен клуб билан шартномасини узайтиради. Бу ҳақда инсайдер Фабрицио Романо хабар берди.

Манбанинг маълум қилишича, томонлар 2028 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган янги меҳнат шартномасини имзолашади.

Футболчига Англия ва Италия клублари томонидан жиддий қизиқишлар бўлганига қарамай, даниялик футболчи «кўк-аноррангли»лар сафида қолиш асосий устувор вазифа ҳисобланади.

Ўтган мавсумда Кристенсен «Барселона» таркибида барча турнирлар доирасида 18 та учрашувда майдонга тушиб, 1 та гол уришга муваффақ бўлди.

Transfermarkt портали берган маълумотларга кўра, футболчининг айни дамдаги трансфер баҳоси 8 миллион еврони ташкил этади.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Барселона Барселона
Бугунги янгиликлар