Канада миллий жамоаси яримҳимоячиси Исмоил Коне кичик ва катта болдир суякларининг синиши оқибатида муваффақиятли операция қилинди. Бу ҳақда Канада миллий жамоаси матбуот хизмати X ижтимоий тармоғида хабар тарқатди.
Шифокорларнинг тахмин билдиришича, футболчи жароҳатдан сўнг тўлиқ тикланишга эришади, бироқ у 2026 йилги жаҳон чемпионатининг қолган ўйинларида жамоасига ёрдам бера олмайди.
Эслатиб ўтамиз, ЖЧ-2026 гуруҳ босқичининг 2-туридан ўрин олган Қатар миллий жамоасига қарши учрашувда (6:0) Коне 55-дақиқада рақиб ҳимоячиси Ассим Мадибонинг қўпол подкатидан сўнг чап оёғидан оғир жароҳат олган ва майдонни замбилда тарк этган эди.