Бугун
14
Ўзбек

Дэвид Канада — Қатар ўйинининг энг яхши футболчиси деб топилди

Футбол
18 июн, 22:30
У Месси билан бирга турнир тўпурари бўлиб турибди.
Иззатиллаев Аъзамжон
Аъзамжон Иззатиллаев Редактор
Дэвид Канада — Қатар ўйинининг энг яхши футболчиси деб топилди
Foto: Getty Images
18.06.2026 FT Жаҳон чемпионати Канада Канада 6 : 0 Қатар Қатар 2

Канада миллий жамоаси ҳужумчиси Жонатан Дэвид ЖЧ-2026 2-туридан ўрин олган Қатарга (6:0) қарши баҳснинг энг яхши футболчиси деб топилди.

26 ёшли форвард беллашувда ҳет-трик қайд этиб, жамоасининг йирик ғалабасига ҳисса қўшди.

«Ювентус» мусобақадаги голлари сонини 3 тага етказиб, Лионел Месси билан биргаликда тўпурарлар пойгасида пешқадамлик қилмоқда.

Канаданинг Қатар устидан қозонган 6:0 ҳисобидаги ғалабаси Германия — Кюрасао (7:1) ўйини билан бирга ЖЧ-2026даги энг йирик натижа бўлиб турибди.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Канада Канада
  • Қатар Қатар
  • Жаҳон чемпионати Жаҳон чемпионати
Бугунги янгиликлар