Бугун
14
Ўзбек

Канада — Қатар ўйинидан сўнг икки жамоа бош мураббийлари ўртасида зиддият юзага келди

Футбол
19 июн, 02:15
Вазиятга футболчилар ва ходимлар ҳам аралашди.
Иззатиллаев Аъзамжон
Аъзамжон Иззатиллаев Редактор
Канада — Қатар ўйинидан сўнг икки жамоа бош мураббийлари ўртасида зиддият юзага келди
Foto: Getty Images
18.06.2026 FT Жаҳон чемпионати Канада Канада 6 : 0 Қатар Қатар 2

Канада миллий жамоаси бош мураббийи Жесси Марш ЖЧ-2026 2-туридан ўрин олган Қатарга (6:0) қарши ўйиндан кейин рақиб мураббийи Хулен Лопетеги билан юз берган жанжал ҳақидаги саволга жавоб берди.

«Бу ҳақда гапиришга бир дақиқа ҳам вақт сарфламайман. Бу вақтни олишга арзимайди», — дея Маршнинг сўзларини келтиради USA Today.

Ўйиндан кейин дастлаб мураббийлар хотиржам суҳбатлашди. Аммо кейин Лопетеги нимадир дегач, Марш қўл силтаб кетиб қолди. Шундан сўнг майдонда икки жамоа ўйинчилари ва ходимлари иштирокида оммавий жанжал юз берган.

Эслатиб ўтамиз, беллашувнинг 55-дақиқасида Қатар яримҳимоячиси Ассим Мадибо Канада яримҳимоячиси Исмоил Конега оғир жароҳат етказди ва у замбилда майдонни тарк этди. Мадибо ушбу ҳаракати учун қизил карточка олди, жамоаси эса 9 киши бўлиб қолди.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Канада Канада
  • Қатар Қатар
  • Жаҳон чемпионати Жаҳон чемпионати
Бугунги янгиликлар