Жаҳон чемпионатида 2-тур баҳслари давом этмоқда.
В гуруҳида мезбон Канада (4) Қатар (1) дарвозасига жавобсиз 6 та гол уриб, плей-офф масаласини ҳал қилди. Ҳужумчи Дэвид ҳет-трикка эришди. Лопетеги бошқарувидаги Осиё жамоаси эса беллашувни 9 киши бўлиб якунлади.
Аввалроқ ушбу гуруҳда Швейцария (4) Босния ва Ҳерцеговинани (1) йирик ҳисобда мағлубиятга учратганди — 4:1.
ЖЧ-2026. В гуруҳи. 2-тур
Канада — Қатар 6:0
18 июн. Ванкувер
Голлар: Ларин (16), Дэвид (29, 45+3, 90+2), Салиба (64), Ал Маннаи (75, автогол).
Канада — Крепо, Жонстон, де Фугероллес (Шаффелбург, 71) Корнелиус (Бомбито, 46), Ларейя, Бюкенен (Сигур, 83), Коне (Салиба, 57), Эуштакиу, Аҳмад (Олувасейи, 71), Ларин, Дэвид.
Қатар — Абунада, Ал Оуи, Педро, Ҳуҳи, Амин, Абдулсаллом (Ал Маннаи, 46), Модибо, Лайе, Эдмилсон (Фатҳи 46, Мендес 87), Афиф (Ал Ҳусайн, 59), Абдурисаг (Ал Бурайк, 34).
Огоҳлантиришлар: Корнелиус (9), Фатҳи (62).
Четлатишлар: Аҳмад (33), Мадибо (53).
ЖЧ-2026. Канада Қатарга 6 та гол урди, Дэвиддан ҳет-трик
Футбол
18 июн, 20:00
Лопетеги жамоаси беллашувни 9 киши бўлиб якунлади.
Foto: Getty Images
18.06.2026
FT
Жаҳон чемпионати
Канада
6
:
0
Қатар
2