Қатар миллий жамоаси футбол бўйича Жаҳон чемпионатлари тарихида бир ўйинда икки қизил карточка олган биринчи Осиё жамоаси бўлди.
Шунингдек, Қатар мундиаллар тарихида бир ўйинда иккита қизил карточка олган ва автогол ҳам ўтказиб юборган илк жамоа бўлди, деб хабар қилади MisterChip X ижтимоий тармоғидаги шахсий саҳифасида.
2026 йилги Жаҳон чемпионати иккинчи турида Лопетеги жамоаси Канадага 0:6 ҳисобида ютқазди.
Беллашув давомида Осиё жамоаси сафидан Ҳомам Ал Амин ва Ассим Мадибо майдондан четлатилди. Шунингдек, Муҳаммад ал Маннаи ўз дарвозасига автогол киритди.
Биринчи турда Канада Босния ва Ҳерцеговина билан, Қатар эса Швейцария билан 1:1 ҳисобида дуранг ўйнаганди.
Қатар иккита антирекорд ўрнатди
Футбол
19 июн, 03:05
Канадага қарши баҳсда Лопетеги жамоаси йирик ҳисобда ютқазди ва ўйинни 9 киши бўлиб якунлади.
Foto: Getty Images
18.06.2026
FT
Жаҳон чемпионати
Канада
6
:
0
Қатар
2