Live
1
Ўзбек

«Барселона» «Ювентус» ҳимоячиси трансферига Араухони қўшиши мумкин

Футбол
19 июн, 08:30
Каталонияликлар Турин клуби қанот ҳимоячиси Камбязога қизиқишда давом этмоқда.
Омонжон Тўхтамирзаев
Омонжон Тўхтамирзаев Редактор
«Барселона» «Ювентус» ҳимоячиси трансферига Араухони қўшиши мумкин
Фото: Getty Images

Бу ҳақда La Gazzetta dello Sport хабар бермоқда.

«Барселона» «Ювентус»нинг қанот ҳимоячиси Андреа Камбязога қизиқиш билдиришда давом этмоқда. «Кўк-анорранглилар» италиялик футболчини сотиб олиш бўйича келишувга Роналд Араухони ҳам қўшиш вариантини кўриб чиқмоқда.

Манбага кўра, «Ювентус» бош мураббийи Лучано Спаллетти Камбязога ишонмоқда, бироқ Турин клуби «бюджет чекловлари» туфайли футболчини сотиш эҳтимолини истисно этмаяпти.

Маълумот учун, Камбязо ўтган мавсумда барча мусобаларни инобатга олганда 47 та ўйинда майдонга тушиб, 3 та гол урди ва 5 та голли узатмани амалга оширган.

Футболчининг туринликлар билан амалдаги меҳнат шартномаси 2029 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган.

Transfermarkt портали футболчининг актуал трансфер нархини 20 миллион еврога баҳоламоқда.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Барселона Барселона
  • Ювентус Ювентус
Бугунги янгиликлар