Ведад Мурики фаолиятини Туркияда давом эттиради.
«Фенербаҳче» 32 ёшли ҳужумчини «Малёрка»дан сотиб олди.
Трансфер қиймати — 15,5 миллион евро. Шартнома 2029 йил ёзигача мўлжалланган.
Косоволик форвард ўтган мавсумда Ла Лигада 37 ўйинда 23 та гол уриб, тўпурарлар пойгасида Килиан Мбаппедан кейинги ўринни эгаллаганди. Аммо «Малёрка» 18-поғонадан жой олиб, Сегундага равона бўлди.
Ведад Мурики — «Фенербаҳче» футболчиси
Футбол
19 июн, 14:51
Ўтган мавсумда Ла Лигада 23 та гол урган ҳужумчи фаолиятини Туркияда давом эттиради.
Foto: Fenerbahce SK