Бугун
14
Ўзбек

«Барселона»дагилар Левандовски билан янги шартнома имзоланмаганидан афсусда

Футбол
19 июн, 15:30
37 ёшли полшалик форвард мавсум якунлангач, Каталония жамоасини тарк этди.
Омонжон Тўхтамирзаев
Омонжон Тўхтамирзаев Редактор
«Барселона»дагилар Левандовски билан янги шартнома имзоланмаганидан афсусда
Фото: Getty Images

Тажрибали, 37 ёшли Полша миллий жамоаси ҳужумчиси Роберт Левандовски ўтган мавсум якунлангач, «Барселона»ни тарк этди.

The Touchline нашрининг хабарига кўра, «Барселона» раҳбарияти Левандовскини қўйиб юбориш борасида қароридан афсусланишни бошлаган. Май ойида клуб янги марказий форвард сотиб олишда ҳеч қандай муаммога дуч келмаслигига ишонган. Бироқ Ҳулиан Алварес ва Жоао Педро трансферлари кутилганидан қийинроқ бўлиб чиқди.

Маълумот учун, Левандовски 2022 — 2026 йиллар оралиғида «Барселона» шарафини ҳимоя қилиб келди. Ўтган давр мобайнида форвард 193 та ўйинда 120 та гол урди ва 24 та голли узатма амалга ошириб берди.

Аввалроқ, Роберт испан грандидан кетгач, ўзини хотиржамроқ ҳис қилишини айтиб ўтганди.

Таъкидланишича, Левандовски фаолиятини МЛСда давом эттиришга яқин. Полшалик футболчини «Чикаго Файр» жамоаси ўз сафида кўрмоқчи.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Барселона Барселона
Бугунги янгиликлар