Испания миллий жамоаси ҳужумчиси Нико Уилямс жаҳон чемпионатининг бош совринини қўлга киритиш ниятида эканини айтди.
«Жаҳон чемпионати жуда узоқ давом этади, биз эса чемпион бўлишни хоҳлаймиз.
Ишончим комилки, кейинги ўйиндаёқ жамоамизнинг бутунлай бошқача қиёфасини кўрасизлар», — дея футболчининг сўзларини келтиради Marca.
Эслатиб ўтамиз, ЖЧ-2026 гуруҳ босқичининг 1-турида испанияликлар Кабо-Верде билан дуранг қайд этганди.
Маълумот учун, Испания миллий жамоасининг навбатдаги ўйини 21 июн куни Саудия Арабистонига қарши баҳс олиб боради.