Live
1
Ўзбек

«Челси» Коштани ўз сафига қўшиб олмоқчи

Футбол
19 июн, 14:19
Transfermarkt порталига кўра, футболчининг бозор қиймати 40 млн еврони ташкил этади.
Иззатбек Абдуваҳобов
Иззатбек Абдуваҳобов Редактор
«Челси» Коштани ўз сафига қўшиб олмоқчи
Фото: Getty Images

«Челси» клуби «Порту» дарвозабони Диогу Кошта билан шартнома имзолаши мумкин, деб хабар бермоқда Daily Mirror.

Манбага кўра, инглиз клубининг янги бош мураббийи Хаби Алонсо дарвоза чизиғини кучайтирмоқчи. Айни дамда Кошта эҳтимолий трансфер сифатида кўриб чиқилмоқда.

Қайд этилишича, «Порту» Коштани 60 млн еврога баҳоламоқда, бироқ агар дарвозабон 2026 йилги футбол бўйича жаҳон чемпионатида ўзини кўрсатса, бу сумма ошиши мумкин.

Ўтган мавсумда Диогу барча турнирларда 49 та ўйинда майдонга тушиб, уларнинг 26 тасида ўз дарвозаси дахлсизлигини сақлаб қолди.

Transfermarkt порталига кўра, футболчининг бозор қиймати 40 млн еврони ташкил этади.

Эслатиб ўтамиз, «Порту» 2025/2026 йилги мавсумда Португалия чемпионатида муддатидан аввал ғалаба қозонган.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Челси Челси
Бугунги янгиликлар