Live
1
Ўзбек

Кюрасао дарвозабони: «Энди менга ҳайкал қўйишлари керак»

Футбол
21 июн, 13:43
ЖЧ-2026даги тарихий натижадан сўнг посбон ҳазиломуз баёнот берди.
Икром Рузимуродов
Икром Рузимуродов Редактор
Кюрасао дарвозабони: «Энди менга ҳайкал қўйишлари керак»
Foto: Getty Images
20.06.2026 FT Жаҳон чемпионати Эквадор Эквадор 0 : 0 Кюрасао Кюрасао

Кюрасао миллий жамоаси дарвозабони Элой Ром Эквадорга қарши ўйиндан кейин ўз ҳис-туйғулари билан ўртоқлашди.

ЖЧ-2026 гуруҳ босқичининг 2-турида Кюрасао Эквадор билан 0:0 ҳисобида дуранг ўйнади ва мундиаллар тарихидаги илк очкосини қўлга киритди.

37 ёшли дарвозабон учрашувда ҳақиқий қаҳрамонга айланди. У рақибнинг 15 та зарбасини қайтариб, ўз дарвозасини дахлсиз сақлаб қолди ҳамда баҳснинг энг яхши футболчиси деб топилди.

«Тим Ҳоварднинг рекордини янгилай олмаганимдан бироз хафаман. У 16 та сейв амалга оширганди. Ўша ўйинни кўрганман, адашмасам Белгия билан бўлган эди. Шунга қарамай, бу натижадан фахрланаман», — деди Ром.

Тажрибали посбон ўз фаолиятидаги энг яхши ўйинлардан бирини ўтказганини таъкидлади.

«Дарвозабон сифатида бу деярли идеал ўйин бўлди. Мен жуда фахрланаман. Аммо бу фақат менинг эмас, бутун жамоанинг меҳнати. Мен сейвлар қиламан, лекин биз майдонда бир жамоа бўлиб курашамиз. Хуллас, менимча, энди Кюрасаода менга ҳайкал қўйишлари керак», — деди дарвозабон кулиб.

Эслатиб ўтамиз, Кюрасао мундиал тарихида илк бор очко қўлга киритди. Гуруҳ босқичининг сўнгги турида улар Кот-д'Ивуар билан, Эквадор эса Германия билан куч синашади.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Эквадор Эквадор
  • Кюрасао Кюрасао
  • Жаҳон чемпионати Жаҳон чемпионати
Бугунги янгиликлар