Live
1
Ўзбек

Гарсия: «Осиё жамоаларини у қадар синчковлик билан кузатмаймиз»

Футбол
21 июн, 13:08
Белгия миллий жамоаси устози ЖЧ G гуруҳи босқичи 2-тури доирасидаги Эронга қарши ўйин олдидан фикрларини билдирди.
Омонжон Тўхтамирзаев
Омонжон Тўхтамирзаев Редактор
Гарсия: «Осиё жамоаларини у қадар синчковлик билан кузатмаймиз»
Фото: Getty Images
18’ Жаҳон чемпионати Белгия Белгия 0 : 0 Эрон Эрон

Белягия миллий жамоаси устози Руди Гарсия 2-тур доирасидаги Эронга қарши баҳс олдидан фикрлари билан ўртоқлашди. Баҳс 21 июн куни 23:59да старт олади.

«Биз Эронни одатдагидек чуқур таҳлил қилмадик, сабаби бу жамоани ўртоқлик ўйинларини кузатиш у қадар осон эмас. Аммо биз уларнинг саралашда босиб ўтган йўлини ва ЖЧдаги Янги Зеландия билан баҳсни томоша қилдик. Биз Осиё жамоаларини у қадар синчковлик билан кузатмаймиз, лекин ҳамма [Мехди] Таремини (Грециянинг «Олимпиакос» таҳрир) танийди», — дея Гарсия сўзларидан иқтибос келтирди ФИФА расмий сайти.

Маълумот учун G гуруҳи 1-турида Белгия Миср билан дуранг (1:1) ўйнади, Эрон миллий жамоаси эса Янги Зеландияни енга олмади (2:2).

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Белгия Белгия
  • Эрон Эрон
  • Жаҳон чемпионати Жаҳон чемпионати
Бугунги янгиликлар