Бугун
6
Ўзбек

Доку оилавий сабаб Белгия миллий жамоаси базасини тарк этди

Футбол
20 июн, 12:21
Доку катта эҳтимол билан 21 июн куни Эронга қарши навбатдаги баҳсни ўтказиб юборади.
Иззатбек Абдуваҳобов
Иззатбек Абдуваҳобов Редактор
Доку оилавий сабаб Белгия миллий жамоаси базасини тарк этди
Фото: Getty Images

«Манчестер Сити» вингери Жереми Доку ўзининг биринчи фарзанди туғилишида иштирок этиш учун Белгия миллий жамоаси базасини вақтинча тарк этди.

Унинг рафиқаси Ширин яқин кунларда кўзи ёриши кутилмоқда. Ҳужумчи гуруҳ босқичининг дастлабки ўйинида Мисрга қарши (1:1) 86-дақиқа ҳаракат қилди.

Доку катта эҳтимол билан 21 июн куни Эронга қарши навбатдаги баҳсни ўтказиб юборади.

«Бу менинг биринчи фарзандим ва аниқ ўша ерда бўлишни хоҳлайман. Агар айнан нима хоҳлашимни сўрасангиз, жавобим оддий: ҳеч ким тўнғич фарзандининг туғилишини ўтказиб юборишни истамайди.

Шу билан бирга, футболда бошқа кўплаб омилларни ҳам ҳисобга олиш кераклигини жуда яхши тушунаман, аммо федерация бундай вазиятларда ўйинчиларни қўллаб-қувватлайди. Кўрамиз, нима қила оларканмиз», — дея Докунинг сўзларидан иқтибос келтиради The Athletic нашри.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Белгия Белгия
Бугунги янгиликлар