L'Equipe медиа гуруҳи Белгия миллий жамоаси вингери Жереми Доку билан боғлиқ вазият юзасидан расмий баёнот эълон қилди.
Гап шундаки, L'Equipe журналисти Франц Пиеррон аввалроқ Доку турмуш ўртоғининг фарзанд дунёга келтириши сабабли Жаҳон чемпионатидаги баҳслардан бирини ўтказиб юбориши мумкинлигини танқид қилганди.
«Юзлаб футболчилар сенинг ўрнингда бўлиш учун ҳамма нарсага тайёр. Сен эса отанинг фойдаси йўқ бўладиган жойга кетишни хоҳлайсан», — деган эди журналист.
Шундан сўнг L'Equipe медиа гуруҳи расмий баёнот билан чиқди.
«19 июн куни L'Equipe де Чоc дастуридаги мунозара давомида Франц Пиеррон телеканалнинг кўплаб томошабинларини ҳайратда қолдирган фикрларни билдирди.
L'Equipe ушбу баёнотлардан узоқлашади. Улар медиа гуруҳимиз қадриятларига зид ҳисобланади. Шунингдек, биз тилга олинган футболчидан ҳамда аудиториямиздан узр сўраймиз», — дейилади баёнотда.
Маълумот учун, Франц Пиеррон кейинчалик ўз сўзлари учун афсусда эканини билдириб, оталарнинг оиладаги ўрнини камситиш ниятида бўлмаганини айтганди. Жереми Доку эса турмуш ўртоғининг туғруқ жараёни сабаб Жаҳон чемпионати баҳсини ўтказиб юбориши мумкинлиги ҳақида хабарлар тарқалган эди.